Бош вазир Абдулла Арипов барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, Тошкент ва вилоятлар ҳокимликларига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. Тегишли ҳужжат 1 июль куни имзоланган, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан лотин алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган эди. Унга кўра, ҳозирда кирилл алифбосида юритиладиган барча жой ва кўча номлари, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, иш қоғозлари ва турли бланклар 2022 декабрига қадар лотин графикасига ўтказилиши белгиланган.
Бироқ бош вазир қарорига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ушбу вазифани 2021 йилнинг 1 августига қадар бажариш топширилган.
«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида ёки реклама берувчининг хоҳишига кўра бошқа тилларда тарқатилади. Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
UFC Vegas турнири: Холлоуэй рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлади
Наманганда Damas уриб юборган 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлди
ДХХ Андижонда 12 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзосини ушлади
Абитуриентларда рекорд натижа қайд этилди
Ўзбекистоннинг фахрий журналисти қариялар уйида вафот этди