Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори асосида 4 сентябрдан барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларга рухсат берилганди.
Бугун, 4 сентябрь куни 6 ойлик танаффусдан сўнг мамлакатдаги 2072 та жоме масжидларида мўмин-мусулмонлар жума намозлари жамоат бўлиб адо этишди.
NAMANGANLIKLAR.UZ Намангандаги “Имом Бухорий” масжидида бўлди. Бу ерда янги тартибларга кўра, масжидларга кириш жараёнида ҳар бир ибодатчининг тана ҳарорати ўлчанди. Ҳар бир ибодатчининг тиббий ниқобда бўлиши қатъий назорат қилинди. Намозхонларнинг ижтимоий масофа сақланишига жиддий эътибор берилди.

Ҳар бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометр, антисептик воситалар ва дезинфецион “тўшак”лар билан жиҳозлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Масжид имом хатиблари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда намозларни адо этиш кераклигини қайд этди.

Жума намозининг сўнгида бутун дунёга ёпирилган коронавирус пандемияси тезроқ бартараф бўлишини сўраб дуога қўл очилди.

Тасодифий хабарлар
Самарқандда “опий” сақланган пропан газ баллони портлади
Тошкентдаги майнавозчилик: куласизми, куясизми?
Ижтимоий тармоқда тарқалган Андижонда 25 май мактаб битирув кунида, кортеж қилиб машинанинг ойнасидан чиқиб сайр қилган битирувчиларга чора кўрилди
Хитойдан 200 млн йиллик динозавр излари топилди
Украина Россия таклиф қилган тинчлик лойиҳасини рад этди