Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларига огоҳлантириш билан чиқди.
“Шу кунларда республикамиз ҳудудида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчиликлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда эса қалин туман тушиши оқибатида автомобиль йўлларида кўриниш чекланмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини, айниқса туман тушганлигини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, айниқса тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз”, дейилади унда.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Наманган ва Фарғона аэропортларидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кучли туман) сабабли бу шаҳарларга парвоз қилган қатор самолётлар Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлгани хабар қилинганди.
Об-ҳаво маълумотига кўра, 13 декабрь куни ҳам республиканинг айрим жойларида ёғингарчилик бўлиши ва туман тушиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Хотира кунида қабристонни зиёрат қилишга рухсат бериладими? Мутахассис аниқлик киритди
Янги Наманган туманига янги ҳоким сайланди
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди" — Шавкат Мирзиёев
Метрополитен қурилишида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди
Айрим жарималар миқдори кескин камайтирилмоқда