Бугун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда маълум қилинишича, мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланмоқда. Таҳлилларга кўра, охирги 3-4 ҳафтада касалланиш кўрсаткичи бирмунча пасайган.
Ҳозирда иккита асосий йўналишда иш олиб бориляпти:
1) эмлаш жараёнини ташкил этиш. Бунда моддий-техника базаси, кадрлар салоҳияти ва музлаткич занжирини сақлаш масаласи кўзда тутилган;
2) вакциналарни харид қилиш.
3168 та эмлаш пункти ва 860 дан зиёд мобил бригада ташкил этилган. Бу йўналишда зарур воситалар учун 6 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган ва харид жараёнлари амалга оширилмоқда.
10 минг нафардан ортиқ вакцинатор, патронаж ҳамширалари, 33 минг нафардан ортиқ шифокор эмлаш жараёнига тайёргарлик кўришган.
Маълумот учун Ўзбекистонда бугунга қадар 80 мингга яқин киши ушбу инфекцияга чалинган, улардан 99 %и даволанган ва қолган қисми, яъни 622 киши вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётган икки ўзбекистонлик ушланди
Шавкат Мирзиёев: Барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади
Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Дунёдаги энг қиммат автотураргоҳларга эга шаҳарлар рўйхати
Немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова 1-ўринни қўлга киритди