Ўзбек қизларининг кийиниши кескин танқид қилинди (видео)

Ўзбек қизларининг кийиниши кескин танқид қилинди (видео)

Ўзбекистон телеканалида эфирга узатиладиган муносабат ток-шоусининг навбатдаги сони “Ҳаётимизда кексаларнинг ўрни етарли даражадами?” мавзуси атрофида бўлди. Дастурда  бугунги замонавий ўзбек аёл-қизларининг юриш-туриши, кийиниши кескин танқид остига олинди, дейди "togri.uz".

"Қани, эркакларимиз қаерга қараяпти?”

Ток-шоуга таклиф қилинган меҳмонлардан бири бугун ёшлар замонавий кийиниш услуби деб йиртиқ шим кияётган қизларнинг юриш-туришини назорат қиладиган отаси, акаси, “эркакман деган виждонли эркак ёнида борми?” деган савол билан студиядагиларга юзланди. 

“Қирқ ёшда буви бўляпти. Буви мактабга келяпти, биз мажлис ўтказяпмиз. Ёнимда домла ўтирибди. Қизларимизнинг кийиниш маданиятини муҳокама қиляпмиз. Залга қарасам ярим-яланғоч оналар ўтирибди. Домлани олдида мен уялиб кетдим. Кечирасиз, ўша аёлни эри борми? Ҳаммаёғини очтириб қўйган, рашк қилмайдиган эркак нима дейиларди илгари? Даюс дейиларди. Қани, эркакларимиз қаерга қараяпти?” деди дастур меҳмонларидан бири.

×