“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ 3 ноябрь, жума кунги баёнотгача Исроилга Ғазодан чиқиб кетишга муҳлат берди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.
Бунга жавобан Исроил ҲАМАСдан кейин "Ҳизбуллоҳ" билан шуғулланишга ваъда берган.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги чегарадош ҳудудларнинг минглаб аҳолиси “Ҳизбуллоҳ уларга қарши уруш бошлашидан” қўрқиб, у ердан қочиб кетаётгани ҳақида хабар берди.
7 октябрь куни ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганидан сўнг, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”нинг ўз позицияларини ҳимоя қилиш мақсадида Исроил билан бир-икки тўқнашувларини айтмаганда, очиқчасига урушга киргани йўқ.
“Ҳизбуллоҳ” жангчилари вақти-вақти билан Исроил шимолидаги чегара ҳудудларига ракеталар ва кичик қуроллардан ўқ узмоқда. Исроил армияси бунга жавобан “Ҳизбуллоҳ” жангарилар жойлашган ҳудудларга вақти-вақти билан зарбалар бермоқда. Ҳозиргача бу отишмалар маҳаллий характерга эга.
Насруллоҳ Исроил вақти билан соат 15:00 да “Қуддус йўлида ҳалок бўлган шаҳидлар”ни шарафлаш маросимида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Қудс кучлари қўмондони Исмоил Қаани Исроил билан кенгроқ жабҳада курашиш учун 8 октябрдан бери Ливанда экани айтилмоқда. Баъзи манбалар Ливандан Исроилга ҳужум қилиш масаласида сўнгги сўзни “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Насруллоҳ айтишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо сектори шимолида жойлашган Жабалия қочқинлар лагерига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди.
Тасодифий хабарлар
Ҳиндистонда ўзбекистонлик фоҳиша қўлга олинди
Instagram'нинг фаол фойдаланувчилари сони 2 миллиарддан ортди
Россиянинг учта вилоятида аксилтеррор операцияси режими жорий қилинди
Хитой электромобилларни ўзи топиб, қувватлантирувчи автоном робот ишлаб чиқаради (фото)
Имом Жуманазар аканинг "ўзга сайёрага бориб келгани"га қандай муносабат билдирди?