Россиянинг Новосибирск давлат университети бионанотехнология, микробиология ва вирусология лабораторияси бошлиғи Сергей Нетесов коронавируснинг “омикрон” штаммини аввалги штаммлардан тафовутловчи “ноодатий” симптомларини маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, янги штамм бир қатор “қизиқ” симптомларга эга. Бундай симптомлар орасида тез-тез аксириш, томоқда ачишиш ва бурун оқиши бор. Олимнинг таъкидлашича, бу аломатлар вируснинг Уҳанда қайд қилинган вариантига хос бўлмаган.
Мутахассис “омикрон”нинг аксарият симптомлари бошқа штаммларникига нисбатан “юмшоқроқ” эканини қўшимча қилган. Шу билан бирга, Нетесов янги штамм ҳақидаги маълумотлар африкалик шифокор кузатувларидан олингани ва бошқа давлатлар берадиган маълумотларни кутиш кераклигини таъкидлаб ўтган.
“Ушбу штамм “дельта” штаммини сиқиб чиқариши мумкин”, деб тахмин қилган вирусолог ва “омикрон” билан касалланганларнинг барчаси коронавирусга қарши эмланмаган бўлганини қўшимча қилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда қайси тизимга неча миллион доллардан ажратилиши маълум қилинди
Наманганда 47 ёшли эркак ошхона ертўласида қиморхона ташкил қилди — фото
Зойир Мирзаевнинг тайинланганига бир ҳафта ҳам бўлмаган ўринбосари “қовун туширди”
Ярим тунгача ёзилган маъруза, юракдаги армонлар, ўз сўзини айтаётган бошқа номзодлар
Андижонда суд қарорига кўра уйидан кўчирилаётган фуқаро ўзини ёқиб юборди