Хабарингиз бор шу йил 6 ноябрь куни Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Ишқобод” чегара заставасига 20 нафар ИШИД жангарилари ҳужум қилган. Унинг натижасида 15 жангари ҳалок бўлган ва 5 нафари қўлга олинган. Тожикистон томондан эса 6 нафар шахс вафот этган.
Марказий Осиё ва Хитойни ўрганиш маркази жамоат ташкилоти директори Худоберди Холиқназарнинг айтишича уларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган. Шунингдек, эксперт жангарилар айнан Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси йиғилиши арафасида ўз ҳужумларини амалга оширганини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, террорчилар сўроқ пайтида ИШИД етакчисиниг янги раҳбарига қилган қасамёдини устидан чиқиш учун ҳам бу ишни қилган, деб ёзади “Спутник”.
Тасодифий хабарлар
Президентнинг тарихий ташрифи якунланди
Наманганда фуқаро 4 сотих ер участкасини 16.000 АҚШ долларига сотиб юборди
Эрон энди янада агрессив сиёсат олиб боради – эксперт
Киевга оммавий зарба: Россия нишонлар рўйхатини очиқлади
Хорижда таҳсил олаётган ёшлар учун онлайн лойиҳа