Қўқонда яқинларига “Жиҳодчилар” оқими фаол аъзосининг маърузаларини тарқатган тадбиркор йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғининг ўринбосари Шерали Тошболтаев маълум қилди.
Қўқонлик тадбиркор 25 ёшли Абдусалим Ҳамидов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2017 йилда телеграмда ўз профилига эга бўлади. Шу тариқа 2018 йил декабр ойида “Саловатлар” номли гуруҳи аъзо бўлади. 2019 йил 15 февраль куни эса каналда “Жиҳодчилар” экстремистик оқимининг фаол аъзоларидан бири Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли маърузасини ўзига юклаб олиб уни 11 нафар синфдоши ҳамда 14 нафар танишига тарқатади.
Тошболтаевнинг маълум қилишича у ўз айбини тўлиқ тан олиб гувоҳлар, синфдошлари ва танишларининг кўрсатмалари билан айби тасидқланган. Суд томонидан унга 4,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
30 та хусусий бандлик агентлиги биронта одамни хорижга ишга юбормаган
“Балиқ овлаш баҳона дарё бўйида тўпланманг” – имом-хатибнинг эркакларга мурожаати
Наманганда аёл 4 ёшли фарзандини ўзига боғлаб тунда дарёга ташлади
Омбудсман гумондорлар қийноққа солинаётганига муносабат билдирди
Ўзбекистон фуқаролари 2020 йилда 15 триллион сўм даромад солиғи тўлади ─ Молия вазирлиги