Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 01.20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи «Норин» дарёси устида жойлашган кўприк қирғоғига тушган нотаниш аёл фарзанди билан биргаликда сувга ўзини ташлаб юборади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.
Шу вақтда ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. лар аёл ва болани қутқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган.
Олиб борилган дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Дунёда илк бор Gemini асосида ишлайдиган электромобил яратилди
Макроннинг офисига конверт ичида кесилган бармоқ жўнатилди
Режаларимиз кўлами ҳар бир кундан унумли фойдаланишни тақозо этади. Наманган вилояти ҳокими билан суҳбат
Мингбулоқ тумани cобиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар борми?