Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларининг 30 таси томонидан бирорта ҳам фуқаро шу кунга қадар хорижий давлатларга ишга юборилмаган. Бу ҳақда кеча, 25 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ўзбекистонда миграция жараёнлари: муаммо ва ечимлар” мавзуидаги давра суҳбатида айтиб ўтилди.
Қайд этилишча,“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун асосида 88 та юридик шахс Хусусий бандлик агентлиги сифатида Меҳнат вазирлиги реестрида рўйхатдан ўтказилган. Улардан 65 тасига фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия берилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 59 таси ўз фаолиятини юритмоқда.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан юридик шахсларнинг реестрини шакллантириш 1 кунлик қисқа муддатда, лицензия бериш 3-5 кунда амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври давомида Хусусий бандлик агентликлари томонидан 1655 нафар фуқаро чет элда, 77 нафар фуқаро республикамиз ҳудудида ишга жойлаштирилди, 33 838 нафар фуқарога маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатилди.
Шу билан бирга, ўтган вақт давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва бошқа масъул идораларга айрим хусусий бандлик агентликлари фаолияти устидан кўплаб фуқароларнинг салбий мурожаатлари келиб тушгани қайд этилди.
Депутатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида лицензияга эга бўлган 65 та хусусий бандлик агентликларидан 30 таси томонидан бирорта ҳам фуқаро шу кунга қадар хорижий давлатларга ишга юборилмаганини танқид қилди.
Муҳокамалар чоғида кўтарилган масалалар – соҳадаги муаммолар илдизини чуқур ўрганиш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Депутатлар соҳадаги муаммоларга ечим топиш, айниқса, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини такомиллаштириш масаласида парламент назоратини кучайтириш лозимлигига эътибор қаратди. Акбаржон Абдураимов
Тасодифий хабарлар
Хайрулло Бозоров чин етим боланинг 58 млнлик ипотека кредитини тўлаб берди
Россияда 46 кишини олиб кетаётган самолёт сирли тарзда йўқолиб қолди
Тўйлар бўйича 50 кишилик чеклов эртадан кучга кирадиган бўлди
“Тik Tok блокланган давлатда ўтказиладиган Тik Tok Fest” – Маданият вазирлиги изоҳ берди
"Ҳижоби ечтирилган аёл": Чирчиқда аёл терроризм таъсирига тушиб қолганлиги маълум бўлди