Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғидаги “Муҳаммад Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби Анасхон Каримов эркаклар ва йигитларга муҳим мурожаат билан чиқди.
“Қадрли эркаклар ва йигитлар! Биламиз, карантин пайтида фақат уйда ўтириб, зериккан бўлишингиз мумкин. Коронавирус пандемияси ҳар биримиз учун синов эканлигини унутмайлик! Ўзингизнинг вақтичоғлигингизни деб хонадон аʼзоларингиз ва ҳамқишлоқларингиз соғлиги ёмонлашишига сабабчи бўлиб қолманг!
Илтимос, сизлардан балиқ овлаш баҳона ва бошқа сабаб ДАРЁ бўйида ҳамда маҳалла МЕҲМОНХОНАларида тўпланмаслигингизни сўраймиз!
Сабр-қаноат билан ибодатларимизда дуо қилсак, мазкур мураккаб вазиятдан тез кунларда талофатсиз чиқамиз, Иншааллоҳ. Худо хоҳласа, кўпи кетиб, ози қолди.
Фурсатдан фойдаланиб, оилангизга меҳр кўрсатинг, фарзандларингиз таʼлим-тарбияси билан шуғулланинг, ота-оналарингиз ризосига эришинг, томорқадан унумли фойдаланиш ҳаракатида бўлинг!”
Ҳурмат билан: Анасхон КАРИМОВ, Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғидаги “Муҳаммад Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби.
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Ерга метеорит ёмғири ёғиши мумкин – тадқиқот
Кунни 26 соатга узайтириш талаб қилинмоқда
«Сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ» — Президент
Шавкат Мирзиёев: "Мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман"
Путиннинг маслаҳатчиси СССР ҳалиям мавжуд эканини иддао қилди