Шунингдек, крипто-активларнинг ноқонуний муомаласи, жумладан, ноқонуний майнинг фаолияти учун жиддийроқ жазо белгиланади.
2023 йил 24 октябр куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати
Йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ҳам интернет орқали мобил қурилмалар, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларни блоклаш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Бу кўпинча зарарли дастурларни юбориш, шахсий маълумотларни ўчириш, ўзгартириш ёки таҳдид қилиш орқали пул ишлаб олиш ва бошқа моддий манфаатларни кўзлаш натижасида юзага келмоқда.

Шу билан бирга, одамларнинг фотосуратлари, овозлари ва бошқа биометрик маълумотларини турли дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари кўп учраяпти.
Бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этаётганлар учун жазони кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиляпти.
Фото: Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати
Шунингдек, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс крипто-активларнинг ноқонуний муомаласи, жумладан, ноқонуний майнинг фаолияти учун ҳам жазони кучайтиради.
Фото: Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати
Йиғилишда сенаторлар қонун қабул қилингандан кейин ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари аҳоли ва жамоатчилик ўртасида мазкур масалалар доирасида тарғибот ишларини кучайтиришни таъкидлашган.
Қонун лойиҳаси юқори палатанинг кейинги ялпи мажлисларидан бирида кўриб чиқилади.
Тасодифий хабарлар
Москвада 2021 йилда байрам намози онлайн тарзда ўтказилади
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда тўрт позиция юқори кўтарилди
COVID-19 ни юқтирганлар сони 14 миллиондан ошди
Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини тинглаган ва тарқатган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
“Тез ёрдамга” йўл берилмагани сабаб бемор “Тошкент” халқаро аэропортида вафот этди