Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалган 2 гумондор шахснинг ИИО терговида ваҳшиёна қийналаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди. Бу ҳақда Омбудсманнинг Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Омбудсманга адвокат У.М.нинг ҳимояси остидаги Ҳасанбой Абдунабиев қийноққа солингани ҳақида юборилган мурожаат тезкорлик билан ижрога хқаратилиб, 1 май куни ушбу мурожаат Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари асосида кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага Омбудсманнинг алоҳида назорат хати орқали юборилган.
Шунингдек, Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари вакиллари томонидан хабарларда қайд этилган шахслар билан учрашиб, ҳоли тарзда суҳбатлашишлари учун навбатдан ташқари мониторинг ташрифини ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари, Омбудсманга юборилган қийноққа оид мурожаатлар, жумладан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар дарҳол назоратга олиниши ва ўрганилиши билдирилган. Ўрганиш натижалари бўйича жамоатчилик хабардор қилиниши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаевнинг босқинчиликда гумонланган 40 ёшдаги укаси Дилшоджон жорий йилнинг 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бўлими ходимлари томонидан қийноққа солинганлиги, оғиз ва қўллари скотч билан боғланиб, шафқатсиз муомалага дучор қилинганлиги бўйича хабарлар тарқалганди. Бундан ташқари, Тоштурмада сақланаётган 29 яшар Ҳасанбой Абдунабиевга нисбатан содир этилган қийноқ натижасида у салкам ногиронга айланиб қолгани айтилганди. Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов муносабат билдириб, Дилшоджон Тўрахўжаев ҳақиқатдан ҳам фуқаро кийимидаги жиноят қидирув бўлими ходимлари, махсус кийимдаги терговчилар томонидан мажбурий кўрсатма олиш мақсадида қийноққа солинганини маълум қилди. Ҳасанбой Абдунабиев эса қўлга олиш жараёнида қаттиқ қаршилик кўрсатгани айтилди.
Тасодифий хабарлар
Равшан Эрматов Наманганда (фото)
Суперлига. «Пахтакор» супер голлар урилган ўйинда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади, «Бунёдкор»да иродали ғалаба
Қозоғистонда коронавирусни янги штамми аниқланди. У Ўзбекистонга кирмаганми?
Ўзбекистонда апрелдан ҳаво совийди
Москвада 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди