Наманган вилояти Давлатобод туманида таълим муассасаларига иситиш қозонлари етказиб бериш учун ажратилган 1 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Давлатобод тумани ММТБ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктиргани аниқланган.
Улар таълим муассасаларига иситиш қозони етказиб бериш бўйича тузилган шартномага кўра “ABS” русумли иситиш қозонларини сотиб олиши лозим бўлган. Бироқ амалда “LES” русумли иситиш қозонлари харид қилинган. Оқибатда 1 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ЖАҲОН ФУТБОЛИ: Месси ўйиндан четлатилди, Салоҳ эса мусобақадан чиқиб кетди
Тошкентда ўқитувчи аёлни ҳақорат қилиб, тазйиқ ўтказиб, ишдан бўшатган раҳбар жазоланди
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг халқаро йўналишларда юк ташувчи Наманганлик ҳайдовчиларга мурожаати
Тошкент вилоятида “колодец” ичидан 2 яшар боланинг мурдаси топилди
Афғон учувчилари Ўзбекистонни тарк этди