2020 йил 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11564 (+117) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 24 нафари Наманган вилоятида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда, 2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.
Кеча Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 203 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар бемор тузалди.

Тасодифий хабарлар
Наманганда 6 нафар бемор коронавирусни кимдан қандай қилиб юқтирганини билмайди
Наманганликлар бугун Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатиши мумкин
Трамп маъмурияти Green Card эгаларини депорт қилмоқчи
Саноати ривожланган туманларга 200 млрд ажратилади – Мирзиёев
Франция — Аргентина баҳсини Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаришади