Украинадаги вазият туфайли Ўзбекистонга қайтган талабаларнинг ўқишини бугун, 15 мартдан бошлаб соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилднинг 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа биноан Украинадан қайтиб ўқишини мамлакатда давом эттириш истаги бўлган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.
Бу жараёнда талабалардан яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга (иловада) мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралган.
Айтилишича, шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилган.
Маълумот ўрнида, Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали Ўзбекистонга 28 февралдан 15 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилиб, 5 884 нафар ўзбекистонлик, жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек талабалар ва меҳнат мигрантлари олиб келинган.
Тасодифий хабарлар
Ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилмоқда
Ўзгидромет аҳолини 17 даражагача совуқ ҳаво бўлиши ҳақида огоҳлантирди
82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди
Ўзбекистонда 2021 йилдан барча истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни олдиндан амалга ошириши мумкин
Ҳизбуллоҳ Исроил шимолини ўққа тутмоқда: Бу Эроннинг Исроилга ҳужуми билан боғлиқми?