Ёшларнинг қишки таътилда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини ва спорт машғулотларига қизиқишларини ошириш мақсадида Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси 11-Алохида отряди ходимлари томонидан ҳам ўқув муассасаларида қатор спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ҳусусан жорий йилнинг 7 январь куни Янгиқўрғон туманидаги 6-сонли мактабда спортнинг "шахмат-шашка, мини футбол” турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Бундай спорт мусобақалари ўз бағрига барча ёшларни чорламоқда. Мусобақа сўнгида фаол иштирок этганлар ва ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Бу давлатимизда спортга берилаётган эьтиборнинг яна бир амалдаги намунасидир!
Тасодифий хабарлар
"Толибон" Афғонистонни қандай давлатга айлантирмоқчи эканлиги маълум бўлди
Мирзиёев таътилга чиқди? Давлатга вақтинча ким бош бўлади?
Нега Аҳад Қаюмга нисбатан чора кўрилмаяпти?
«Нима учун йўқ газга пул тўлаяпмиз?» Маҳалладаги «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетмоқда
Наманганда катта ўзгаришлар бўлди