Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +4…+9, кундуз кунлари +17…+25 даража атрофида бўлади.
14–16 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундуз кунлари +17…+22 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +25 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида жума ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +7…+9 даража, кундуз кунлари +19…+22 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда таксичилик қилаётганлар учун хушхабар!
Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг концертдаги муомаласини қоралаб чиқди
Наманганда 100 минг сўм эвазига болалар ётоқхонаси фохишахонага айлантирилди
Дембеле расман ПСЖ футболчисига айланди
Жаҳл устида уйламасдан босилган қадам