ССВ ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Бухорода бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
"ССВ бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қиламиз. Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган", — дейилади ССВ муносабатида.
Шунга қарамай, вазирлик аҳолига ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтди.
Тасодифий хабарлар
Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Лос-Анжелесда ҳаво таксилари ишга туширилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни сайловдаги ғалаба билан табриклади
Ўзбекистонда беш ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди
Европада коронавируснинг янги тури аниқланди