18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар, дея хабар бермоқда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Таъкидланганидек, лойиҳада тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини оширишга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.
Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2024 йил 1 январга қадар фойда ва сув солиқлари бўйича 50 фоизлик имтиёз берилмоқда. Тадбиркорлар берилган имтиёзлардан оқилона фойдаланган тақдирда солиқлардан иқтисод қилинган маблағ ҳисобидан фаолиятини янада кенгайтириш имконияти яратилади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, коронавирус пандемияси ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини кўпайтиришга, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада томорқасида 450 туп кўкнори эккан онахон ушланди
Тошкентда “жиноят қидирув ходими” ушланди
Ука оиласини "шарманда қилган" опасининг қотилига айланди
Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади
ДХХ Андижонда 12 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзосини ушлади