Ижтимоий тармоқларда Қувасой шаҳар Лашкар қишлоғида Ички ишлар бўлими профилактика инспектори бир фуқарони уриб жароҳат етказганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси изоҳ берди.
Аниқланишича, кеча, 27 август куни соат 19:00 ларда Қувасой шаҳар “Юқори Мўян” МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х.Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этган.
Шу сабабли, у Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда унинг соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, Х.Т.нинг ўлимига “Юракнинг ишемик касаллиги, юрак тож кон томирларини ўткир етишмовчилиги, ўнг томонлама пневмония, сурункали плеврит, ошқозон ости безига қон қуйилиши, алкоголдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Текширув жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев ҳокимларга ичимлик суви таннархини арзонлаштириш вазифасини қўйди
96 ёшли нацист суд қилинди: у таксида қочишга уринган
Наманганда Damas уриб кетиши оқибатида 12 ёшли қиз вафот этди
Кадастр ходимин жиноят устида қўлга олинди
Ўзбекистон Green Card ютиш бўйича дунёда кучли учликка кирди