Ўзбекистонда майнинг сўнгги ҳафтасида об-ҳаво рекорд даражада исийди

Ўзбекистонда майнинг сўнгги ҳафтасида об-ҳаво рекорд даражада исийди

«Ўзгидромет» томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудида ўтган дам олиш кунларидан бошлаб ҳаво жуда исийди.

Ҳарорат кудан-кунга кўтарилиб, 26 май куни 35-39 даража, жанубда 39-40 даража иссиқни ташкил қилди. Энг юқори ҳароратлар Қорақалпоғистонда, ХоразмБухоро ва Навоий вилоятларида кузатилди, бу жойларда кундузи ҳаво 40-42 даражагача, айрим чўл туманларида 44 даражагача қизиди.

Қайд этилишича, бундай ҳарорат кўрсаткичлари Ўзбекистонда май ойининг охири учун хос эмас. Республиканинг деярли барча минтақаларида шу куннинг ҳарорат рекордлари қайд этилди.

Ўзбекистон шимолида айрим жойларда бутун ой учун максимал ҳароратнинг янги рекордлари қўйилди. Бошқача қилиб айтганда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги кўпчилик метеорологик станциялар маълумотларига кўра, 2020 йил 26 майда қайд этилган бундай юқори ойлик ҳарорат аввал ҳеч қачон кузатилмаган.

«Тошкенда, масалан, май ойида энг юқори ҳарорат 39,9 даража бундан анча олдин 1902 йилда қайд этилган. Охирги 20 йил ичида энг юқори ойлик ҳарорат 2004 йилда кузатилган ва 38,6 даражани ташкил қилган. Қолган кузатувлар натижасида энг иссиқ йилларда Тошкентда май ойидаги ҳарорат 37 даражадан юқори бўлмаган. Республика жанубида бу йил май ойи охирининг ҳароратлари ўз рекорд қийматлари — 43-44 даражага етмайди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонда ойнинг охиригача, асосан, қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республика шимоли ва чўл зонасида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ атрофида бўлади, мамлакат шимоли, жануби ва чўл зонасида 40-42 даражагача кўтарилади. 29–30 май кунлари ҳарорат бир оз (2-3 даражага) пасаяди. Ёзнинг бошида об-ҳавода сезиларли ўзгариш бўлмайди.

×