Бугун эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Маълум қилинишича, Умра сафарига йўл олган ўзбекистонликларни кузатиш учун таниқли уламолар, имом-домлалар ва мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлган.
Маълумот ўрнида, 25, 28 январь кунлари навбатдаги рейслар амалга оширилади. Келгусида рейслар сезиларли даражада ошириб борилади.

Ўзбекистонликлар учун Умра зиёратини амалга ошириш 2020 йилнинг февраль ойида коронавирус дунё бўйлаб “саёҳатга чиққач” тўхтаб қолганди.
Орадан қарийб икки йил ўтиб, жорий йилнинг 5 февраль куни ўзбекистонликлар учун Умра сафарига йўл очилди.













Тасодифий хабарлар
Эрдўғандан қўрқинчли огоҳлантириш: қатл этилиши мумкин
Самарқандда 2 киши мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди
«Навбаҳор»нинг ёш футболчиси бевақт ҳалок бўлди
Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан қўлга тушди