Шимолий Корея АҚШни расмий Пхенян билан қарама-қаршиликдан воз кечишга чақиради, дейди Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари, Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон бундай сиёсат олиб борар экан, республика «энг кучли» ядровий тўхтатувчи тизимни яратиш билан шуғулланади.
«Бизнинг жиғимизга тегишга уриниш AҚШ учун жуда қимматга тушади. Яширмайман, Aмерика Қўшма Штатлари жуда нохуш нарсалар кутмоқда» , — деди Ким Ё Чжон.
Унинг қўшимча қилишича, AҚШнинг Корея ярим оролидаги стратегик активларини кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига жавобан КХДР янада «чексиз ва кенг кўламли» ҳаракат қилади.
Ким Ё Чжон Шимолий Кореянинг ракета синовларига ҳеч кимда эътироз билдиришга асос йўқлигини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Эрон осмонининг ёпилиши ортидан қатор рейслар Тошкентга қўнишга мажбур бўлди
Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги йўллади
Хавотирли кўрсаткич: Ўзбекистонда бир кунда қарийб 750 киши коронавирусга чалинди
“КамАЗ” билан тўқнашган Hyundai ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
Наманган вилоятида 17 нафар бемор коронавирусдан соғайди