Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов октагонга кўтарилди. Муродовнинг жанги кечанинг асосий кардида бўлиб ўтди.
Маҳмуд Муродовга ушбу жангда америкалик Эндрью Санчес рақиблик қилди. Муродов баҳснинг 3-раундида рақибини техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.
Спортчи жанг сўнгида ғалабани Ўзбекистон учун бағишлаб, уни қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон ММА федерацияси президенти Отабек Умаровга миннатдорлик билдирди.
Ушбу ғалаба Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги учинчи ғалабаси ҳисобланади. Ўзбекистонлик спортчи UFC’да ҳали мағлубият ёки дуранг қайд этгани йўқ: 3 та жанг, 3 ғалаба.
Тасодифий хабарлар
Миср Ўзбекистонга олий навли уруғлик картошкани бепул етказиб беради
Илон Маскнинг бойлиги кескин ошиб кетди
Ҳокимлик ходимлари белгиланмаган вақтда шахсий машиналарида юриши мумкин эмас – Адлия вазирлиги
Диққат! Рамазон ойида кундузи кўп ухлайдиганлар ўқисин!
Ҳеч ким солиқ сиёсатини онасининг қорнидан ўрганиб тушмайди – Шайхов