Ижтимоий тармоқларда Андижонда директор ўқтувчини пичоқлагани ҳақида хабар ва видеолавҳа тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ушбу видеолавҳада акс этган ҳолатларни ўрганиб чиқди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 май куни соат 09:00 ларда Пахтаобод тумани “Чорсу” МФЙда яшовчи фуқаро Н.З. ўзи билан бирга ишлаб келаётган Пахтаобод тумани “Чорбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли мусиқа мактабида директор лавозимида ишловчи Д.И.нинг хизмат хонасига укаси Ж.О. ва М.У. билан бирга ойлик маоши ҳақида маълумот олиш мақсадида келиб ўзаро жанжаллашиб кетишган. Шу вақтда Д.И. хонасида бўлган хўжалик пичоғи билан Н.З.нинг юзи ва танасига уриб, унинг чап юзи, кўкрак қафаси чап ёни ва ўнг қўли кафти ичидга зарба берган. Вилоят ИИБнинг таъкидлашича, натижада Н.З.га енгил тан жароҳати етган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида бир дона хўжалик пичоғи далилий ашё тариқасида олинган. Мазкур ҳолат Пахтаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 1-шакл китобидан 25 май куни рўйхатдан ўтган. Тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда суд-тиббий экспертиза хулосасига асосан 4 июнда Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Қайд этилишича, юқорида кўрсатилган ҳолатда гумон қилинувчининг ҳаракатларида қотилликка суикасд қилиш аломатлари бор-йўқлигига тергов ҳаракатлари давомида баҳо берилади.
Тасодифий хабарлар
Кулайми, куяйми: Жиззахда банкир ўғри бўлиб чиқди
Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз – Президент
2022 йилда IT учун кўп харажат қиламиз
Наманганда янги туман ташкил этилади
20 avgustdan tijorat banklari naqd valuta sotishni boshladi