Манба: Шомуродовга асосий даъвогар "Торино" бўлиб турибди

Манба: Шомуродовга асосий даъвогар "Торино" бўлиб турибди

“Sportitalia” нашри Турин клуби ўзбекистонлик футболчи учун асосий даъвогар эканини ёзмоқда.

Италиянинг “Рома” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов учун “Торино” асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Италиянинг Турин клубининг асосий марказий ҳужумчиси Андреа Белотти эркин агент мақомида жамоани тарк этган.

“Sportitalia” нашри хабарига кўра, туринликларнинг унинг ўрнига янги ҳужумчи қидиришмоқда. Ҳозир уларнинг диққати Шомуродовга қаратилган.

Аввалроқ Шомуродовга Италиянинг “Болоня”, “Сассуоло”, Англиянинг “Вулверхэмптон” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаларидан қизиқиш борлиги хабар қилинган эди.

Элдор Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансферда 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Рома"га ўтганди. Ўзбекистонлик ҳужумчи “бўрилар” сафида 40 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

×