Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун 10 фоиз чегирма берилиши ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланди ва барча давлат олий таълим муассасаларига вазифа сифатида юборилди.
Янги 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган барча талабаларга шартнома шартларини бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилади.
Вазирлик ота-оналардан контракт масаласида тушунмовчиликлар юзага келса, аниқ фактларни кўрсатган ҳолда Telegram`даги @otvmurojaat_bot боти орқали мурожаат қилишни сўраган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет учинчи ой ҳам камайди
Наманганда собиқ рафиқасини педагогика институти биноси олдида ўлдирган эркакка хукм ўқилди
Даҳшат! Тошкентда 16 яшар бола шериклари билан ўз онасини ўлдирди
Путин Украина фуқаролигига эга бўлган россияликларнинг мақоми тўғрисида фармон имзолади
Саудия вазири Ўзбекистонга келди. Мирзиёев уни қуруқ қўймади