Жорий йилнинг 12 март куни ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги безпридел дамасчиларни деб қолган дамасчи окалар номига ҳам ёмон гаплар айтилади” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, ушбу видео лавҳа бугун яъни 12 март куни соат 11:00 лар атрофида Наманган вилояти, Наманган шаҳар, А.Навоий кўчасида олинган бўлиб, ҳайдовчи И.М. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасида йўлнинг ўртасида тўхтаб, қолган ҳайдовчилар эркин ҳаракатланишига халақит бериб, автомашинасига одам ўтказдириб, яна ҳаракатни давом эттириб кетганлиги тасвирланган. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари суриштирув ишларини олиб боришиб, қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилди.
Тасодифий хабарлар
Россиянинг энг сердаромад миллиардерлари эълон қилинди. Алишер Усмонов нечанчи ўринда?
Дунё аҳолисининг учдан икки қисми коронавирус билан зарарланиши мумкин
Ўзбекистон Ҳукумати 2021 йилгача лотин ёзувидаги алифбога ўтмоқчи
Энди жабрланувчи билан келишган ҳуқуқбузарлар жазоланмайди
Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди