Халқ депутатлари Норин туман Кенгашининг 33-сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Дилмурод Қодировнинг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган истиқболли режалари тўғрисидаги мурожаати тингланди.

МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Халқ депутатлари Норин туман Кенгаши сессияси якунлангандан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар фаоллигида ўтган анжуманда сессия кун тартибига киритилган масала юзасидан берилган саволларга туман ҳокими Дилмурод Ғофурович томонидан батафсил жавоблар берилди.

Юқорида белгиланган вазифаларни амалга оширилиши ҳисобига 2022 йилда 420 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, улар сони 2100 тага етказилади.Банклартомонидан ажратилаётган кредитларни 2 баробар ошириб, 175 млрд. сўмга етказиш таъминланади.

Шу жумладан;
-Хизмат кўрсатиш дастури бўйича 51,5 млрд.сўм;
-“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 102,3 млрд.сўм;
-“Ёшлар - келажагимиз” дастури бўйича 4,7 млрд.сўм;
-Ҳунармандчилик дастури доирасида 3,5 млрд.сўм;
-Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 16,0 млрд. Сўмни ташкил қилади
Тасодифий хабарлар
Android'da xavfli kamchilik paydo bo‘ldi. Video orqali hujumga uchrash mumkin
Putinni «quvish»ni niyat qilgan shaman mashhurlikka erishmoqda
10 ойда 18 млрд сўмдан ортиқ смартфонлар чегарада ушлаб қолинган
Таксига рухсат, фақат шартлари бор
Қозоғистонда олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс қўлга олинди