Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки олти ойида 24 815 та оила ажрашди. Энг кўп никоҳдан ажралиш Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса, энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида кузатилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида ажримлар сони 24 815 тани ташкил қилган. Ҳар минг аҳолига нисбатан ажримлар коэффициенти 1,3 промиллега тенг бўлган. Яъни, мамлакат аҳолиси ҳисобида ҳар 1000 нафар кишига ўртача 1,3 та никоҳдан ажралиш ҳолати тўғри келган.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг шу даврида 23,3 мингта никоҳдан ажралиш қайд этилган бўлса, жорий йилнинг январь-июнь ойларида бу кўрсаткич қарийб 1,5 мингтага ошган.
Ажримларнинг ҳудудлар кесимидаги энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда 3222 та никоҳ бекор қилинган. Шунингдек, Фарғона вилоятида 2676 та, Самарқанд вилоятида 2608 та, Андижон вилоятида 2471 та ва Тошкент вилоятида 2334 та ажрим қайд этилган.
Ҳудудлар бўйича ажримлар сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 1048 та;
Андижон вилояти – 2471 та;
Бухоро вилояти – 1275 та;
Жиззах вилояти – 1072 та;
Қашқадарё вилояти – 1704 та;
Навоий вилояти – 673 та;
Наманган вилояти – 2070 та;
Самарқанд вилояти – 2608 та;
Сурхондарё вилояти – 1718 та;
Сирдарё вилояти – 865 та;
Тошкент вилояти – 2334 та;
Фарғона вилояти – 2676 та;
Хоразм вилояти – 1079 та;
Тошкент шаҳри – 3222 та.
Шунингдек, ҳисобот даврида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3 мингтага камайган.
Ажримларнинг асосий қисми шаҳар ҳудудларига тўғри келган. Хусусан, жами ажримларнинг 60,1 фоизи ёки 14,9 мингтаси шаҳарларда, 39,9 фоизи ёки 9,9 мингтаси эса қишлоқ жойларида қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида никоҳлар сони камайган, ажримлар сони эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошган.
Тасодифий хабарлар
Депутат терговга тортиладиган бўлди – Бош прокуратура
Ҳамма ҳайратда. Хонанда Лола тўсатдан тўйхонага кириб, текинга қўшиқ куйлаб кетди
Бухорода “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этдими?
Ўзбекистон вакиллари Параосиё ўйинларида 9-олтин медални қўлга киритди
Канадада Россиянинг юк самолёти ҳибсга олди. Учоқ Украинага берилиши мумкин