Наманганлик тадбиркорлар карантин шароитида қийналаётган оилаларга моддий ёрдам берди (фото)

Наманганлик тадбиркорлар карантин шароитида қийналаётган оилаларга моддий ёрдам берди (фото)

Наманган шаҳрида ишбилармонлар карантин шароитида қийналаётган оилаларга ёрдам бериш мақсадида жамғарма тузди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
«Диёр» мажмуаси раҳбари Абдувоҳид Азимовнинг айтишича, «Тадбиркорлар саховат жамғармаси» бир гуруҳ наманганлик ишбилармонларнинг Telegram тармоғидаги ташаббуси туфайли юзага келди.

Ҳозирги кунда унга аъзо бўлганлар сони 2 мингдан ошиб кетди.

Фото: Жаҳонгир Акрамов

— Кимдир очилган ҳисоб рақамига маблағ туширяпти, кимдир банк пластик картасидан пул ўтказди, яна кимдир озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келди. Волонтёрлар ва транспорт воситаларини ажратганлар ҳам бўлди. Шу ташаббус бошлангандан бери ўтган 3 кун давомида 200 миллион сўмдан ошиқ пул ва 300 миллион сўмликдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди, — дейди Абдувоҳид Азимов.

Фото: Жаҳонгир Акрамов

Ун, ёғ, гуруч, шакар, тухум, картошка, сабзи ва пиёздан иборат тўпламлар бир оила ҳафта давомида ташқарига чиқишига эҳтиёж қолдирмаслик учун мўлжалланган.

Фото: Жаҳонгир Акрамов

Улар битта манзилда жамланиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида эҳтиёжманд оилаларга етказилади.

Фото: Жаҳонгир Акрамов

Шаҳардаги 200 дан ортиқ хонадон учун мўлжалланган илк автокарвон «Биз бепарво эмасмиз. Биз меҳр улашамиз!» шиори остида маҳаллаларга йўл олди.

Фото: Жаҳонгир Акрамов
×