Наманган туманида аёлини қўрқитиб қўйиш учун ички ишлар органига ёлғон ахборот берган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди
Қайд этилишича, туманнинг Қўрғонча-2 кўчасида яшовчи Т.Х. (34 ёшли) ички ишлар органларига мурожаат қилган. Унда 13 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги диван остида сақлаётган 6 миллион сўм пулни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган. Эркак номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов давомида ушбу жиноятни ҳеч ким содир этмагани аниқланган. Аксинча уни хонадон эгаси Т.Х. режа асосида қасддан ўзи уюштирган. Эркак бунга сабаб қилиб турмуш ўртоғи унинг рухсатисиз пулларини олиб қўяётгани учун уни қўрқитиб қўймоқчи бўлиб, ИИБга ёлғон хабар берганини кўрсатган.
Мазкур жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» бандидан 237-моддаси 1-қисми (ёлғон хабар бериш)га қайта малакаланиб, шу куннинг ўзидаёқ Т.Х. гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда икки йигитни дўппослаган қизга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилди
АҚШ ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси учун 10 миллион доллар ваъда қилди
Hindistonda yashin urishi oqibatida 32 kishi halok bo‘ldi
Олтин нархи янги рекорд ўрнатди, 1 грамм олтин 113 долларга чиқди
Уйга хуш келибсан, Хави – “Барселона”