Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумлари 8,8 трлн. сўмни (ўсиш 1,5 трлн. сўм), жумладан иш берувчилар томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқ 8,1 трлн. сўмни (ўсиш 1,3 трлн. сўм) ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботида маълум қилинди.
Тушумларнинг ўсишига қуйидаги омиллар таъсир қилди:
• ўтган йилнинг II чорагида жорий этилган карантин чекловларининг юмшатилиши;
• иқтисодий фаолликнинг тикланиши;
• 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10 фоизга ошганлиги;
• 2021 йилдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш тўловлари тикланганлиги (2020 йилда вақтинча тўхтатиб қўйилган эди).

Натижада ҳисобот даврида даромади ошган ходимлар сони кўпайган. Хусусан, май ойида 2-4 млн. сўм олганлар 1 073 минг нафарни (умумий тўловчилар сонидаги салмоғи 21,3 фоиздан 23,1 фоизгача ошган), 4-5,5 млн. сўм олганлар 293 минг нафарни (салмоғи 4,7 фоиздан 6,3 фоизгача ошган), 5,5 млн. сўмдан юқори олганлар 387 минг нафарни ташкил қилган (салмоғи 5,8 фоиздан 8,3 фоизгача ошган).
Тасодифий хабарлар
iPhone 14 смартфонида SIM-карта учун жой йўқ
8 ойда 300дан ортиқ шахс қўлга олинди
Глобал исиш акулаларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин
Ҳабиб Нурмагомедов UFC дан бошқа спорт турига ўтяпти (видео)
Вакцина олган одам нима учун “маска” тақиши керак?