Интернетда Қирғизистонда болаларни ўлдириб, жасадларини еган хитойликлар қўлга олингани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Aввалроқ ижтимоий тармоқларда Қирғизистонда ишлаётган хитойликлар болаларни аввал ўлдириб, кейин жасадларини истеъмол қилгани акс эттирилган аудио, видео ёзувлар тарқалди. Видео ва аудиоёзувларда одамларнинг фарёд қилаётгани тасвирланган. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Хитой фуқароларига оид материалларни ўрганиб чиқди. Тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати. Бундан ташқари, кўплаб одамлар асирга олингани ва йиғлаётгани тасвирга олинган видео тоғли ҳудудларнинг бирида суратга туширилган. “Видео Қумтор олтин конида суратга олинган бўлиб, у ерда одамлар 10 январ кўчки натижасида бедарак йўқолган икки ишчи хотирасига дуо қилиб, йиғлашган”, дейилади Қирғизистон ИИВ хабарида. Aйни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари бундай маълумотни тарқатган илк манбани аниқлаш учун барча чораларни кўрмоқдалар, дея қўшимча қилинади ИИВ матбуот хизмати баёнотида. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус эпидемиси сабаб Хитой билан чегарасини ёпган эди.
Manba: effect.uz
Тасодифий хабарлар
Талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз – Президент
Қанча оёқ, қўл, бош учиб кетиши керак? – Зеленский АҚШдан Украина узра парвозни тақиқлашни сўраяпти
Хитойда одамсимон робот кино йўналиши бўйича ўқишга кирди
Дам олиш кунлари юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?