“Супер контракт нархлари шу ҳафта охирида эълон қилинади. Жараён бўйича барча ҳужжатлар тайёр бўлди”. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев билан ташкил этилган овозли чатда маълум қилди.
Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, ўқишга киролмаган абитуриентлар супер контракт нархларини билиш учун айни вақтда олий таълим муассасасига боришлари шарт эмас.
Чунки биринчи навбатда талабаликка тавсия этилганлар, кейин ўқишни кўчириш бўйича ўтиш балли ва ундан юқорисини олган тоифадаги талабалар билан ишланади. Ўқишини кўчирган талабалар масаласи тўлиқ якунлангандан кейин табақалаштирилган тўлов-контракт (супер контракт) асосида ўқимоқчи бўлганлар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўқишни кўчиришда етарли балл тўплай олмаганлар тоифаси билан ишлаш эса 15 сентябрдан кейин бошланади, дея маълум қилди Абдували Холиқов.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмоновнинг пулига Наманганда осмонўпар бизнес марказ қурилади
Австралияда бир кунда 90 та кит ҳалок бўлди
10 ойда қарийб 2 минг одам йўлларда вафот этган. ЙТҲларнинг асосий сабаблари нима?
Қозоғистонда бир кунда 180 минг товуқ парранда гриппидан нобуд бўлди
Тожикистон-Афғонистон чегарасида яна отишма бўлди. Қурбонлар бор