Қирғизистон ҳудудидан умумий баҳоси 5 млрд 213 млн сўм бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда туғилган фуқаро Қирғизистондан “Водил авто” чегара божхона пости орқали Фарғона вилояти ҳудудига ўтган вақтида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда текширилган.
Натижада ушбу шахс эгнидаги кийимлари остига қўшни давлатдан олиб келинган жами 859 дона заргарлик буюмлари ва 1 дона қўл соатини яширгани аниқланган.
Экспертлар хулосасига кўра, кимёвий таркиби олтин ҳисобланган, бриллиант тошлари билан безак берилган мазкур заргарлик буюмларининг соф оғирлиги 4 килограмм 155 грамм бўлиб, умумий баҳоси 5 млрд 213 млн сўмни ташкил этади.
Аниқланишича, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 10 нафарга яқин савдогарлар томонидан Туркия давлатидан Қирғизистонга олиб келинган ушбу заргарлик буюмларини мазкур шахс 400 доллар хизмат ҳақи эвазига чегара божхона постидан ўтказиб бериши керак бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ушбу қимматбаҳо буюмлар эгаларининг шахсига аниқлик киритишга ҳаракат қилинмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга коронавирусга қарши 5000 дона вакцина олиб келинди
Мирзиёев бевосита томоша қилган беллашувда Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди
Россияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Учинчи марта уйланмоқчи бўлган эркакни иккала хотини дўппослади
Эрон Олий раҳнамоси Москвага қочмоқчилиги айтилди