Эртага, 15 январдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан Давлат чегарасини кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қуйидаги тоифадаги шахслар бундан мустасно:
• ҳаво орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;
• ўз ватанига қайтган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси фуқаролари (кейинги ўринларда Томонларнинг фуқаролари деб юритилади);
• ҳукуматлараро курерлик алоқаси ходимлари;
• юкларни халқаро ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар;
• расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида қуйидаги шахслар;
• дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;
• Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси объектларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қозоғистон Республикаси объектларига техник хизмат кўрсатувчи ходимлар;
• ушбу давлатларда инвестиция лойиҳалари доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек Қозоғистон фуқаролари;
• Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Қозоғистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Қозоғистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
• ўқиш мақсадида саёҳат қилаётган Томонлар фуқаролари;
• Томонларнинг фуқаролари тиббий мақсадларда, оғир касал бўлган яқин қариндошларини бориб кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимида қатнашиш мақсадида келаётган (кетаётган);
• Вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини Қозоғистон Республикаси ҳудудида ва Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамроҳлик қилувчи Томонлар фуқаролари.
Тасодифий хабарлар
Инсонлар миясида чипларни синаб кўришни тез орада бошлаймиз— Илон Маск
Ўзбекистонликлар мустақиллик байрами муносабати билан 5 кун дам олади
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади
“Тik Tok блокланган давлатда ўтказиладиган Тik Tok Fest” – Маданият вазирлиги изоҳ берди
ЖЧ-2026 га қаерда ва қачон қуръа ташланиши маълум бўлди