Ҳаваскор боксда Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 15 июль куни испаниялик боксчига қарши жанг қилади. Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жорий йилнинг 15 июль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида IBA Champions' Night (Чемпионлар оқшоми) турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон вакили Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молина Сальвадорга қарши жанг қилади.
Мусобақада 5 карра Жаҳон чемпиони ва 2 карра Олимпия чемпиони кубалик Хулио Ла Круз ҳамда унинг ҳамюрти Арлен Лопезнинг иштироки ҳам тасдиқланган. Мазкур турнирда проф бокс қоидаларига асосланган умумий 7 та тўқнашув, эркаклар ўртасида 3 дақиқалик 5 раундли, аёллар ўртасида эса 2 дақиқалик 5 раундли баҳслар ташкил этилади.
Шунингдек, ўша куни Ҳасанбойдан ташқари яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи, Мужибилло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар ҳам турнир ғолиблиги учун баҳс олиб боради. Улар қуйидаги рақибларга қарши жанг қлади.
-63 килограмм вазн тоифасида Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) – Хунатип Пиднуч (Таиланд):
-71 килограмм вазндаги Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) – Дулат Бекбауов (Қозоғистон).
Маълумот учун, 2022 йилнинг декабрь ойида Абу-Даби мезбонлигида бўлиб ўтган IBA Champions' Night турнирида ғолиб спортчилар 30 минг доллардан пул мукофотига эга чиққанди. Бу сафарги мусобақанинг мукофот жамғармаси эса ҳозирча очиқланмаган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. Жами ўлимлар сони 7тага етди
Наманганда СЭОМ ходими 40 миллион сўм пора билан қўлга тушди
Москва вилоятида ёнғин: 4 киши ҳалок бўлди. Улар ўзбекистонлик бўлиши мумкин
Дин ишлари бўйича қўмита Умрадан фойда кўрмаслигини айтиб, блогерларга насиҳат қилди
Paxridin Matkarimov Janubiy Ural davlat universitetining o‘quv ishlari bo‘yicha prorektori Andrey Rodionov hamda ushbu universitetning xalqaro faoliyat bo‘yicha prorektori Olga Yaroshenko bilan uchrashdi