Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида кадастр ходими ва солиқчи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Маълум бўлишича, Пастдарғом туман филиали кадастр муҳандиси ўзининг ваколатли танишлари орқали маҳаллий фуқарога тегишли 2 сотих ер майдонининг кадастр паспортини давлат рўйхатидан ўтказиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган пайтда ушланган.
Ҳозирда муҳандисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
ДХХ Сурхондарё вилоятида ўтказган тезкор тадбирда эса, Шеробод тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бош инспектори вилоят Иқтисодий судида кўрилаётган иқтисодий иш доирасида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш эвазига 1983 йилда туғилган фуқародан 10 млн сўм олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тасодифий хабарлар
Кутилмаган баёнот: коронавирус одамни ўлдиришга мўлжалланмаган
Наманганда ЙПХ инспектори қўлга тушди
ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, “жуфтакни ростлаган” ҳайдовчи 8 суткага қамалди
ҚАЗИ ҲАҚИДАГИ “ФАТВО”ГА МУНОСАБАТ
Исроил ва ҲАМАС тўрт кунлик сулҳ тузди