2020 йил 17 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 627 (+242) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 188 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент вилоятида яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак) ҳамда пойтахтлик 69 ёшли Б.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 342 нафар, Тошкент вилоятида 71 нафар, Наманган вилоятида 50 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 45 970 (+496) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 244 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда карантиннинг юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқми?
Ухань шифохонаси COVID-19га чалинган сўнгги беморга жавоб берди (видео)
Namanganlik ayol tanish yigit bilan aroq ichib, so‘ng uni pichoqlab o‘ldirdi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши мурожаат билан чиқди
Мирзиёев бугун Давлат хавфсизлик хизмати Академиясига боради