Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан фақат “яшил” тоифага кирувчи ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларини ўтказишга рухсат берилган эди. Эндилик ушбу имконият “қизил” ва “сариқ” ҳудудларга ҳам тақдим этилмоқда. Бу ҳақда комиссия қарорида қайд этилган.
Қарорда қайд этилишича, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
Бунда маросимларда фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар қатнашиши белгиланган.
Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 2021 йилда электромобил импорти 7 баравар кўпайди
Алишер Усмонов ўзи ўқиган мактабни капитал таъмирлатиб берди
Эрон урушни тугатишга тайёр, аммо бир шарт билан
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар маоши қачон 1000 доллар бўлишини айтди
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш йўлида