Туркманистон пойтахти Ашхободда маҳаллий полиция ўғил ва қиз болаларнинг хиёборларда бирга бўлишни тақиқлади. Бу ҳақда “Настоящее время” ёзмоқда.
“Милиция ходимлари ёшларнинг ҳужжатларини текширмоқда, кўпинча бу пойтахтнинг Илҳом боғида кўзга ташланмоқда. Агар йигит қиз унинг синглиси эканини айтса, у ҳолда буни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, агар қиз йигитнинг курсдоши бўлиб чиқса, у ҳолда ёшлар маҳкамага олиб кетилади. Сўнгра уларнинг шахсига аниқлик киритиш ва ота-онасига хабар бериш мақсадида таълим муассасасига мурожаат қилинади. Шунингдек, ҳолат юзасидан университет раҳбарияти ҳам хабардор қилинади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бундай ҳаракатларнинг сабаби бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда қотил 74 минг сўм учун эр-хотинни ўлдирди (видео)
Тошкент вилояти бош имом-хатиби вафот этди
Журналистлар ҳуқуқининг бузилиши жавобгарликка сабаб бўлади
Ҳаддан ортиқ катта бойлик бахт келтирмади – депрессия туфайли 35 ёшида вафот этди
Янги коронавирус – "Дельта" анча хавфли эканлиги аниқланди