Туркиянинг Бартин шаҳрида футбол учрашуви вақтида 35 ёшли футболчи юрак хуружига учраб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Haber7” хабар берди.
Ҳодиса Туркия футбол федерацияси қуйи лигаси доирасидаги учрашув вақтида содир бўлган. “Арит Каядибиспор” ва “Генчлик Мимар Синан Спор” жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар жамоаси футболчиси Акин Карааслан тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилиб, майдонга йиқилган.
Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган. Футболчига дастлабки ёрдам кўрсатилгач, у тез ёрдам машинасида Бартин давлат шифохонасига олиб кетилган.
Маълум қилинишича, юрак хуружидан сўнг футболчида шифохонада ангиография текшируви ўтказилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда «Президент кубоги» халқаро турнири ўтказилади
Талаба қизлар ётоқхонасига ўрнатилган камера бўйича ректорат тилга кирди, ИИБ тергов бошлади
Ҳантавируснинг қай тарзда юқиши маълум бўлди
“Толибон” янги тақиқлар жорий қилди
Тўқаев Қозоғистон ҳукумати таркибини ўзгартирди