18 ёшгача бўлган болаларни кўрикдан ўтказиш учун республика бўйича 19 та педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари янгитдан ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра:
?республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси вазифалари ва функцияларини кенгайтириш;
?18 ёшгача бўлган болаларни кўрикдан ўтказиш учун республика бўйича янгитдан 19 та педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятида 2 тадан қолган вилоятларда биттадан) ҳамда қўшимча 4 та туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Қашқадарё,Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида) ташкил этиш;
?тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига экспертизадан ўтиш учун бирламчи юбориладиган шахсларни динамик кузатувда бўлиш муддатларни қисқартириш;
?илмий-текшириш ишлари ва умумжаҳон тажрибани чуқур ўрганиш;
ногиронликни белгиланишни умумжаҳон мезонларига яқинлаштириш;
?ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини такомиллаштириш;
тиббий-ижтимоий эксперт ва педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг моддий-техник базасини кучайтириш кўзда тутилган.
Қарорда фуқароларга ногиронлик белгилаш, ногиронлик белгиланган шахсларни реабилитация қилишга тўғри йўналтириш, реабилитациянинг барча турларини ташкиллаштиришга ёрдам беради, бундан ташқари, замонавий ахборот технологиялари фойдаланишни жорий қилиш имкониятларини қамраб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий интеграциялашувига ёрдам беради.
Тасодифий хабарлар
Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди
Эртага айрим ҳудудларда ҳарорат 41 даражагача кўтарилади
Асакадаги “рекетчи” аёллар, ноқонуний бозор, тартибсизлик ва гуруҳлар тортишуви қачонгача давом этади?
Трамп касалхонага ётқизилди. Уни қандай препарат билан даволашаётгани маълум
Роналду шу вақтгача "Ал-Наср"да қанча пул ишлаб топган