Тошкентда устунларга ўрнатилган давлат байроғини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, машиналарига ўрнатаётган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари ходимлари чора кўраётгани акс этган видеолар тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабар қилинишича, 1 сентябрь куни пойтахтнинг бир нечта туманларида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари байрам муносабати билан ҳокимият томонидан ўрнатилган давлат байроқларини ўзбошимчалик билан ечиб олган. Улар байроқларни ўзларининг автомашинасига ўрнатиб, байрамни нишонламоқчи бўлган. Бироқ байроқлар транспорт воситасига мустаҳкамлаб ўрнатилмаган, транспорт воситасидан ташқарига чиқиб туриши эса автомашинада ҳаракатланиш чоғида ноқулайликлар туғдириб, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солган.
Шунингдек, бу ҳолатлар фуқаролар томонидан давлат рамзлари ва давлат мулки тўғрисидаги қонун талабларининг бузилишига олиб келган. Маълум қилинишича, бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддасига кўра (Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Аввалроқ «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнида муштлашув бўлгани ва Тошкентда Президент ташрифидан сўнг болалар майдончасидан конструкциялар олиб ташлангани хабар қилинган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Хабибнинг отаси коронавирус юқтириб олди — ОАВ
Эрдоған Туркия Швеция ва Финландияни НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқишини маълум қилди
Жаҳон чемпионатидан Ўзбекистон қанча пул ишлаб олади?
Наманган вилояти ИИБ ички ишлар органларига ишга танлов эълон қилди