Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Р.И фуқаро Я.М.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун Мексика давлати орқали айланма йўллар билан юбориш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Р.П. фуқаро З.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари ва 14 млн сўм эвазига Америка Қўшма Штатларига бориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, шундан 14 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Hindistonda yashin urishi oqibatida 32 kishi halok bo‘ldi
Бразилия Россия билан атом сувости кемаси қуриши мумкин
Фуқаролар ниқобларсиз ва ижтимоий масофани сақламасдан юришлари мумкин бўлади фақат...
Инфантино Мессининг FIFA қоидасини бузишига йўл қўйиб берди
Арманистон энди Путинни ҳибсга олади