Киевнинг Борисполь аэропортида Россия рамзлари туширилган кийимда учиб келган Ўзбекистон фуқаросини Украинага киритишмади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» Украина давлат чегара хизматининг шанба, 11 ноябрдаги хабарига асосланиб ёзмоқда.
Обдон теширув чоғи гап нимадалигини англаган ўзбекистонлик украин халқидан кечирим сўраган, аммо бу наф бермаган.
Айтилишича, чет эл фуқаросининг устидаги кийимлар чегара посбонларининг алоҳида эътиборини тортган.
«Саёҳатчининг кийимида агрессор-мамлакатнинг байроқ ва герби ҳамда Russian national team ёзуви тасвирланган эди. Ўзбекистон фуқароси обдон текширув учун хизмат хонасига таклиф этилди, бу ерда у тегишлича кийинмаганини тушуниб, украиналиклардан кечирим сўради. Бироқ бу унинг Украина чегарасини кесиб ўтиши учун етарли бўлмади, чунки чегара назорати пайтида у ташрифдан мақсадини далиллай олмади», — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, хорижлик (ўзбекистонлик), Украинага ўз фермер хўжалиги учун трактор сотиб олишга келганини айтган. Бироқ сўров пайти на фермаси ҳақида, на кимдан ва қандай трактор харид қилмоқчи эканини айта олган.
Саёҳатчининг ёнида қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш тугул, ҳатто меҳмонхонада тунаш учун етадиган пул ҳам йўқ эди, дейилади хабарда. Унинг юклари сиғими эса Украинада бўлиб туриш учун белгиланган муддатга нисбатан анча юқори бўлган.
Охир-оқибат «фермер» Тошкент рейси билан ортга учиб кетган.
Тасодифий хабарлар
Судлар томонидан аёллар муаммолари ўрганилди
Сен мени ўшанда хафа қилгандинг, Майк — Ҳабиб Тайсонга мурожаат қилди
1 сентябргача қуйидагилар сақлаб қолинади: Вилоятлараро шахсий автотранспорт воситаларига рухсат йўқ
Ўқитувчи очиқ дарс ўтиш ўрнига бомба ҳақида ёлғон хабар тарқатди
Facebook ва Twitter Трампнинг аккаунтини блоклади