Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасидаги учрашувда олий таълимга оид режаларини айтди.
Бугунги кунда пойтахт олийгоҳларида 250 минг талаба таълим олмоқда. Келгуси беш йилда бу кўрсаткич 2 баробарга ошади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Шундан келиб чиқиб, бугунги учрашув ўтказилаётган Ёшлар шаҳарчасининг қувватлари кенгайтирилади ва унинг инфратузилмаси янгиланади, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб бир нечта олийгоҳларни боғлаган ҳолда 25 минг ўринли кампуслар ташкил этилади.
Камида 20 та олийгоҳ таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Миллий университет ва Техника университетини жаҳоннинг нуфузли рейтингларига кириши бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Шунингдек, келгуси беш йилда зарур бўладиган янги касблар бўйича нуфузли хорижий университетлар билан бирга камида 10 та янги олийгоҳ ташкил этилиб, амалда ишлаб турганлари билан уларнинг жами сони 31 тага етади.
Шунингдек, магистратурада таълим олиш учун, Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларга – 200 та ҳамда хотин-қизлар учун давлат олийгоҳларига 500 та давлат гранти берилади. Ҳар бир талабага ойига 5 гигабайт бепул интернет берилади.
Ёшларнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида “Заковат” клубининг биносини ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси”ни барпо этамиз.
Пойтахтда илм-фанни янада ривожлантириш, бунга истеъдодли ёш олимларни кенг жалб қилиш бўйича алоҳида дастурни амалга оширамиз. Инновациялар вазирлиги ва Фанлар академияси орқали олимларнинг илм-фан ва инновация соҳаларидаги янги тадқиқотларига 100 миллион доллар ажратамиз. Жумладан, 70 миллион доллар илмий ишланмалар ва уларни иқтисодиётнинг реал соҳаларига жорий этишга, қолган қисми эса “Ёшлар шаҳарчаси”да жойлашган “Инновацион хаб” орқали стартап лойиҳаларига берилади.
Шунингдек, Ай-Ти парк негизида Илмий инновациялар маркази ташкил этилиб, унга ҳар йили 30 миллиард сўм ажратилади. Ёш олимларнинг илмий мақола ва материалларини энг нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этиш харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади”, деди президентликка номзод.
Тасодифий хабарлар
Тошкент–Наманган автомобиль йўлида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоров ўз уйи олдида дўппослаб кетилди
Метан газ нархи борасида муҳим огоҳлантириш эълон қилинди
БМТ спортдаги коррупция тўғрисидаги илк ҳисоботни эълон қилди
Намангандаги кафеда официант қизга шилқимлик қилган шахслар ва уларга қаршилик қилган фуқаролар жанжаллашди. Бир киши пичоқланди